УМУРТҚА ПОҒОНАСИ ТУБЕРКУЛЁЗИДА ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ (ЮИК) РИВОЖЛАНИШ ЭҲТИМОЛЛИГИ, ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ АҲВОЛИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Annotatsiya
Резюме. Мақолада 185 та илмий ишлардан олинган натижалар таҳлил қилинган, шулардан - 77 (41,6%) таси ўзбек ва рус тилидаги, 108 (58,4%) таси эса инглиз тилидаги ёзилган манбаларга тегишли. Олиб борилган таҳлил шуни кўрсатдики, ЮИК билан касалланган беморларда умуртқалар туберкулёзи муаммосига бағишланган илмий нашрлар жуда кам учрайди. Шу билан бирга, мазкур патологиянинг клиник кечиши жуда оғир ва мураккаб бўлиб, умуртқа туберкулёзи ҳамда ЮИК инфекциясининг биргаликда кечишида даволаш натижалари ва прогноз кўп ҳолларда ёмон бўлиб қолмоқда. Касаллик оғир кечиши, кўплаб асоратлар билан намоён бўлиши ва диагностика ҳамда даволаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган янада чуқур илмий тадқиқотларни олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Калит сўзлар: умуртқа туберкулёзи, ЮИК, биргаликда кечувчи шакллар, эпидемиология, диагностика, даволаш, прогноз.
Hali tarjima qilinmagan