ПРЕЭКЛАМПСИЯНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШ ВА БАШОРАТ ҚИЛИШДА АНГИОГЕН ВА АНТИАНГИОГЕН ОМИЛЛАР (VEGF, TGF-β2, EGF, sFlt-1, PlGF)НИНГ РОЛИ
Annotatsiya
Резюме. Мақсад. Преэклампсияни (ПЭ) эрта ташхислаш ва башорат қилишда ангиоген ҳамда антиангиоген омиллар (VEGF, TGF-β2, EGF, sFlt-1, PlGF ва sFlt-1/PlGF нисбати)нинг роли ўрганилди. Материал ва усуллар. Проспектив тадқиқотга 102 нафар ҳомиладор аёл жалб этилди: назорат гуруҳи (n=30), эрта ташхисланган ва мажмуавий даволаш олиб борилган гуруҳ (n=32) ҳамда эрта ташхисланмаган гуруҳ (n=40). Маркерлар ELISA усулида триместрлар кесимида аниқланди. Маълумотлар SPSS 26.0 да ANOVA ва Краскел–Уоллис мезонлари билан қайта ишланди, боғлиқлик Спирмен коэффициенти орқали баҳоланди; p<0,05 ишончли деб қабул қилинди. Натижалар. ПЭ хавфи бўлган гуруҳларда VEGF, TGF-β2 ва EGF прогрессив пасайди, sFlt-1 ошди, PlGF пасайди. III триместрда 3-гуруҳда VEGF 94,7±4,6 нг/мл (назоратга нисбатан 2,5 баравар паст), sFlt-1 7,94±0,35 нг/мл (2,93 баравар юқори), PlGF 86,3±4,1 нг/мл (3,62 баравар паст) бўлди; sFlt-1/PlGF нисбати 0,092 гача ошиб, назоратдан 10,6 баравар юқори бўлди (p<0,05). Даволанган 2-гуруҳда ўзгаришлар анча юмшоқроқ ифодаланди. Хулоса. sFlt-1/PlGF нисбатининг кескин ошиши касаллик оғирлиги билан кучли корреляцияга эга бўлиб, ПЭни эрта ташхислаш ва башорат қилишда энг ишончли биомаркерлардан бири ҳисобланади. Калит сўзлар: преэклампсия, ангиогенез, VEGF, TGF-β2, EGF, sFlt-1, PlGF, sFlt-1/PlGF нисбати, эндотелиал дисфункция, плацентар етишмовчилик, биомаркерлар.
Hali tarjima qilinmagan