COVID-19 ОҒИР КЕЧИШИНИ БАШОРАТЛАШДА IL-10 −1082 A/G (rs1800896) ПОЛИМОРФИЗМИНИНГ ПРОГНОСТИК АҲАМИЯТИ
Annotatsiya
Резюме. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 инфекциясининг оғир кечишини башоратлашда IL-10 генининг −1082 A/G (rs1800896) полиморфизми генотиплари ва аллелларининг клиник-прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат. Тадқиқотга 40 нафар соғлом шахсдан иборат назорат гуруҳи, 92 нафар бемордан иборат қиёсий гуруҳ ва 98 нафар оғир кечувчи COVID-19 беморидан иборат асосий гуруҳ киритилди. Генотиплар тақсимланиши, аллеллар частотаси, Odds Ratio (OR), 95% ишонч оралиғи ва диагностик самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди. Натижаларга кўра, AA генотипи назорат, қиёсий ва асосий гуруҳларда мос равишда 55,0%, 43,5% ва 28,6% ҳолатда аниқланиб, касаллик оғирлашиши билан унинг частотаси камайган (p=0,003). GG генотипи эса 10,0%, 15,2% ва 24,5% ҳолатда қайд этилган (p=0,013). G аллели ташувчиларида COVID-19 нинг оғир кечиш хавфи 2,42 марта юқори бўлган (OR=2,42; 95% CI: 1,51–3,88; p=0,001), GG генотипида эса хавф 1,81 марта ошган (OR=1,81; p=0,037). G аллели учун сезувчанлик 82%, хослик 64% ва AUC=0,73, GG генотипи учун эса сезувчанлик 58%, хослик 85% ва AUC=0,71 ни ташкил қилди. Олинган натижалар IL-10 −1082 A/G полиморфизмининг G аллели ва GG генотипини COVID-19 оғир кечиш хавфини баҳолашда қўшимча молекуляр-генетик маркер сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатди. Калит сўзлар: COVID-19, IL-10, rs1800896, генетик полиморфизм, G аллели, GG генотипи, Odds Ratio, AUC.
Hali tarjima qilinmagan