COVID-19 ОҒИР КЕЧИШИНИ ЭРТА БАШОРАТЛАШДА ИММУН-ЯЛЛИҒЛАНИШ МАРКЕРЛАРИНИНГ ДИАГНОСТИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 инфекциясининг оғир кечишини эрта башоратлашда IL-6, TNF-α ва IL-10 цитокинларининг диагностик аҳамиятини баҳолашдан иборат. Тадқиқотга оғир кечувчи COVID-19 билан касалланган 98 нафар бемор ва 40 нафар соғлом одамлар жалб қилинди. Цитокинларнинг башоратлаш самарадорлиги ROC-таҳлил ёрдамида баҳоланди. Натижаларга кўра, IL-6 энг юқори диагностик қийматни намоён этиб, AUC=0,922, оптимал cut-off >4,40 пг/мл, сезувчанлик 83,7% ва хослик 87,5% ни ташкил қилди. IL-10 учун AUC=0,905, cut-off >3,22 пг/мл, сезувчанлик 81,6% ва хослик 87,5% аниқланди. TNF-α учун эса AUC=0,852, cut-off >5,80 пг/мл, сезувчанлик 72,4% ва хослик 95,0% ни ташкил этди. Барча кўрсаткичлар статистик жиҳатдан юқори даражада ишончли бўлди (p<0,001). Олинган натижалар IL-6, IL-10 ва TNF-α кўрсаткичларини COVID-19 оғир кечиш хавфини эрта баҳолаш ва юқори хавфли беморларни ажратишда қўшимча башоратлаш биомаркерлар сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатди. Калит сўзлар: COVID-19, IL-6, IL-10, TNF-α, цитокинлар, ROC-таҳлил, AUC, прогностик маркерлар.
Hali tarjima qilinmagan