Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ИССИҚХОНА ШАРОИТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ҚУЛУПНАЙ (FRAGARIA × ANANASSA DUCH.) НАВЛАРИНИ IN VITRO ШАРОИТИДА СТЕРИЛ КУЛЬТУРАГА КИРИТИШ ВА МИКРО-КЛОНАЛ КЎПАЙТИРИШ САМАРАДОРЛИГИ

Озод ХасановАкадемик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтиRustam Nizomov
2026uz
ABI

Annotatsiya

Мақолада иссиқхона шароити учун мўлжалланган қулупнай (Fragaria × ananassa Duch.) навларини in vitro шароитида стерил культурага киритиш ва микро-клонал кўпайтириш самарадорлиги ўрганилди. Тадқиқот объекти сифатида «Ёқут», «Тонг ифори» (стандарт), К-83 ва М-11 нав ҳамда линиялари танланди. Эксплантларни стерил муҳитга киритиш, яшовчанлик даражаси, зарарланиш кўрсаткичлари ҳамда турли озуқа муҳитларида ўсиш хусусиятлари баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, эксплантларнинг ўртача яшовчанлиги 86,5 % ни ташкил этди ва энг юқори кўрсаткич «Ёқут» навида қайд этилди. Олинган натижалар қулупнайни микро-клонал кўпайтириш технологиясини такомиллаштириш ҳамда вируслардан ҳоли, юқори сифатли бошланғич кўчат материалини етиштириш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba