НОАНЪАНАВИЙ ЭКИНЛАР УРУҒИ УНУВЧАНЛИГИГА НАНОПРЕПАРАТЛАРНИ ТАЪСИРИ
Annotatsiya
Мазкур мақолада ноанъанавий дуккакли экинлар уруғларини экишдан олдин кремний асосидаги нанопрепарат билан ишлов беришнинг уруғларнинг дала унувчанлигига таъсири ёритилган. Уруғларга экишдан олдин турли препаратлар билан ишлов берилганда дала унувчанлиги 91,5–97,0 % ни ташкил этиб, назорат вариантига нисбатан 5,1–10,6 % га юқори бўлди. Микроўстиргич ва Геогумат препаратлари уруғларнинг дастлабки униб чиқиш жараёнини тезлаштирган бўлса-да, энг юқори якуний дала унувчанлиги (97,0 %) Sila Silicon нанопрепарати қўлланилган вариантда кузатилди. Ушбу кўрсаткич назорат вариантидан 10,6 % га, Микроўстиргич ва Геогумат препаратлари қўлланган вариантлардан эса 3,6–5,5 % га юқори бўлди. Олинган натижалар Sila Silicon нанопрепаратининг ноанъанавий дуккакли экинлар уруғларининг дала унувчанлигини оширишдаги самарадорлигини илмий жиҳатдан асослаб беради.