ТАЖРИБАВИЙ ЯРАЛИ КОЛИТДА ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР МОЯГИ (УРУҒДОНИ)НИНГ МОРФОЛОГИК ВА МОРФОМЕТРИК ЎЗГАРИШЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИ МОМОҚАЙМОҚ (TARAXACUM OFFICINALE) ИЛДИЗИ ЭКСТРАКТИ БИЛАН КОРРЕКЦИЯЛАШ
Annotatsiya
Резюме. Мақсад. Тажрибавий ярали колит (ЯК) шароитида оқ зотсиз каламушлар мояги (уруғдони)нинг гематоксилин-эозин билан аниқланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларини ёшга боғлиқ ҳолда баҳолаш ҳамда уларни момоқаймоқ (Taraxacum officinale) илдизи экстракти билан коррекциялаш имконини ўрганиш. Материал ва усуллар. 6 ва 9 ойлик 150 та эркак оқ зотсиз каламуш уч гуруҳга (ҳар бир ёшда n=25) ажратилди: интакт назорат; ЯК (4% сирка кислотаси, 2 мл, интраректал); ЯК + момоқаймоқ илдизи экстракти (200 мг/кг/кун, 14 кун). Мояк намуналари гематоксилин-эозин билан бўялди, морфометрия QuPath дастурида бажарилди. Маълумотлар икки омилли ANOVA ва Тьюки мезони билан таҳлил қилинди (p<0,05). Натижалар. ЯК уруғ каналчаси диаметрини (9 ойда 23,4% га), сперматоген эпителий баландлигини (36,0%), сперматозоидлар сонини (2,46 марта), Лейдиг ҳужайралари сонини ва Йонсен балини (35,8%) ишончли камайтирди (p<0,001); ўзгаришлар 9 ойлик ҳайвонларда яққолроқ ифодаланди. Момоқаймоқ экстракти бу кўрсаткичларни назоратнинг 83–93% ига тиклади (ЯКга нисбатан диаметр +21,0%, сперматозоид +104,8%; p<0,01), лекин тўлиқ нормага етказмади. Хулоса. Тажрибавий ЯК мояда ёшга боғлиқ атрофик-дегенератив ўзгаришлар келтириб чиқаради; момоқаймоқ илдизи экстракти қисман, морфологик жиҳатдан тасдиқланган гонадопротектив таъсир кўрсатади. Калит сўзлар: ярали колит; мояк; сперматогенез; морфометрия; Йонсен бали; Taraxacum officinale; каламуш.
Hali tarjima qilinmagan