ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МИКОБАКТЕРИАЛ ТАЪСИРДАН КЕЙИНГИ ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР СУТ БЕЗИ ТЎҚИМАСИНИНГ БИОКОРРЕКЦИЯСИ НАТИЖАЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Тадқиқот жараёнида турли ёшдаги (4 ва 9 ойлик) ҳайвонлар сут бези тўқимасининг микобактериал омилга нисбатан морфофунксионал жавоб реакциялари қиёсий таҳлил қилинди. Аниқланишича, экспериментал микобактериал таъсир сут бези тўқимасида структура функсионал ҳолатнинг бузилишига сабаб бўлади. Сут бези бўлакчаларининг тузилишида ўзгаришлар, алвеоляр ва найсимон қисмларнинг қайта шаклланиши, эпителиал ҳужайралар морфологиясидаги силжишлар ҳамда яллиғланиш-инфилтратив жараёнлар микобактериал таъсирнинг асосий морфологик белгилари сифатида намоён бўлди. Ушбу ёш даврида тўқиманинг тикланиш имкониятлари юқори бўлиб, эпителиал ҳужайраларнинг функсионал фаоллиги маълум даражада сақланиб қолиши аниқланди. Биокоррексия қўлланилиши эса ушбу ўзгаришларни камайтириш, тўқиманинг морфофунксионал ҳолатини яхшилаш ва гомеостазни тиклашга хизмат қилади. Калит сўзлар: сут бези тўқимаси, морфологик ўзгаришлар, морфометрик кўрсаткичлар, гистологик текширув, каламушлар.
Hali tarjima qilinmagan