СУВ ТАНҚИСЛИГИ ШАРОИТИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Мақолада сув танқислигининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи, нархлар барқарорлиги ва аҳолининг озиқ-овқатга иқтисодий имкониятига таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқотда иқтисодий таҳлил, функционал моделлаштириш, статистик тавсиф ва қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Ўзбекистон шароитида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув тежовчи технологияларни иқтисодий рағбатлантириш, натижага асосланган субсидиялаш, 1 м³ сувга тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (WP) ва 1 м³ сувнинг иқтисодий қайтими (EW) кўрсаткичларидан фойдаланиш ҳамда сув–озиқ-овқат хавфини рақамли эрта огоҳлантириш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Ҳудудий хавфни баҳолаш учун Rₑₒ индекси таклиф қилиниб, ҳудудларни яшил, сариқ ва қизил зоналарга ажратиш ёндашуви асосланган. Ҳисоб-китоб намунасида сув тежовчи технология қўлланилганда сув унумдорлиги 0,67 кг/м³ дан 0,93 кг/м³ гача ошиши, яъни 38,8 фоизлик ўсишга эришилиши кўрсатилган. Натижалар сув ресурсларини иқтисодий баҳолашни озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсати билан интеграция қилиш зарурлигини кўрсатади.
Hali tarjima qilinmagan