ЧИГИТЛАРНИ ТОЗАЛАШ ОРҚАЛИ МОМИҚ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ
Annotatsiya
Жаҳонда пахта хом ашёсини қайта ишлашда ресурстежамкор, автоматлашган пахта ва чигит таркибидан ифлосликларни тозалаш қурилмаларини ишлаб чиқиш, содда конструкцияли тозалаш техника ва технологияларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, иш унумдорлигини ошириш орқали пахта маҳсулотлари истеъмол хусусиятларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан чигит ва пахта толасини табиий сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда маҳсулот унумдорлигини оширувчи техника ва технологияларини жорий этиш, технологик параметрларини оптималлаш бўйича тадқиқотлар устивор ҳисобланмоқда. Бундан ташқари пахта толаси ва чигитининг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш, таннархини камайтириш имкониятини берадиган технологик ускуналар яратиш, чигит ва момиқ маҳсулотларини сифатли ишлаб чиқариш, технологик машиналарга узатиш ускуналарининг ресурстежамкор конструкцияларини яратиш ва параметрларини оптималлаштириш ҳамда самарадорлигини аниқлаш долзарб вазифалардан ҳисобланмоқда.
Hali tarjima qilinmagan