ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗИ ТУЗИЛМАЛАРИ МОРФОЛОГИЯСИНИНГ КИМЁТЕРАПИЯДАН КЕЙИНГИ БУЙРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ВА МОМОҚАЙМОҚ ИЛДИЗИ ДАМЛАМАСИ КОРРЕКЦИЯСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Тадқиқотнинг кейинги босқичида кимётерапиядан кейинги буйрак етишмовчилиги чақирилган тажриба ҳайвонлари момоқаймоқ илдизи дамламаси билан коррекция қилинди ва қалқонсимон без морфометрияси натижалари таҳлил қилинди. Тажрибадаги кимётерапиядан кейинги буйрак етишмовчилигида ва замонавий илмий тиббиётда ҳам момоқаймоқ ўсимлиги жуда кенг қўлланилади. Момоқаймоқ ўсимлиги препаратлари спазмолитик, бўшаштирувчи таъсирга эга еканлиги ва меъда ширасининг кислоталилигини ошириши аниқланган. Момоқаймоқ препаратларидан фойдаланиш ошқозоннинг моторикасини яхшилайди ва шунинг эвазига ошқозон-ичак тракти орқали озиқ-овқат ҳаракати тезлигини оширади. Тажрибада 3 ойлик каламушлар тери саратон касаллигини моделлаштириб, цисплатин кимётерапия дори воситаси ва момоқаймоқ илдизи дамламаси қўлладик. Кимётерапиядан кейинги токсик таъсир натижасида келиб чиқган морфологик ўзгаришларни коррекция қилиш ҳозиги кунда жуда долзарб муаммолардан бири саналади. Ушбу муаммоларни бартараф этишда турли хилдаги даволовчи воситалардан фойдаланилган. Шу кунгача олимлар айнан бирор бир препаратларни тавсия килишмаган. Калит сўзлар: фолликула, териоцит, гармон, В-ҳужайра, С-ҳужайра, тероид модда, эпителий, строма, паренхима.
Hali tarjima qilinmagan