АКУШЕРЛИК СЕПСИСИДА БУЙРАКНИНГ ЎТКИР ЖАРОҲАТЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Акушерлик сепсиси ҳомиладорлик, туғруқ, абортдан кейинги ва туғруқдан кейинги даврларда инфекцияга нисбатан организм жавобининг бузилиши натижасида юзага келадиган, ҳаёт учун хавфли аъзолар дисфункцияси билан кечувчи ҳолатдир. Унинг муҳим асоратларидан бири буйракнинг ўткир жароҳатланиши бўлиб, сув-электролит мувозанати бузилиши, метаболик ацидоз, суюқлик тўпланиши ва буйрак ўрнини босувчи даволашга эҳтиёж туғдириши мумкин. Ушбу обзор мақолада акушерлик сепсисида буйракнинг ўткир жароҳатланишига оид замонавий илмий қарашлар, унинг хавф омиллари, патогенетик механизмлари, клиник-диагностик хусусиятлари ва даволаш тамойиллари таҳлил қилинган. Ҳомиладорлик даврида буйрак физиологиясининг ўзгариши, қон зардобидаги креатининни талқин қилишдаги қийинчиликлар, микроциркуляция ва эндотелиал дисфункциянинг аҳамияти ёритилган. Буйрак шикастланишини эрта аниқлаш, инфекция манбаини ўз вақтида назорат қилиш, мақсадли антибактериал терапия ва диурез ҳамда буйрак функциясини мунтазам мониторинг қилишнинг аҳамияти таъкидланган. Калит сўзлар: акушерлик сепсиси, буйракнинг ўткир жароҳатланиши, ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги давр, сепсисга боғлиқ нефропатия, эндотелиал дисфункция, микроциркуляция, креатинин, олигурия.
Hali tarjima qilinmagan