ТАННАРХ ТАҲЛИЛИ АСОСИДА ЗАРАРСИЗЛИК НУҚТАСИНИ АНИҚЛАШ ВА УНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТ
Annotatsiya
Ушбу мақолада маҳсулот таннархини таҳлил қилиш асосида зарарсизлик нуқтасини аниқлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари кенгроқ ёритилган. Жумладан, корхоналарда харажатлар таркиби, уларни ўзгарувчан ва доимий турларга ажратиш ҳамда ушбу харажатларнинг умумий таннарх шаклланишига таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган. Шунингдек, маржинал даромад тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва унинг бошқарув қарорларини қабул қилишдаги роли алоҳида ўрганилган. Бундан ташқари, “директ-костинг” усули орқали харажатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш амалиёти, шу асосда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш нархи ва фойда ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имкониятлари ҳамда зарарсизлик нуқтасини белгилаш орқали корхонанинг минимал самарали фаолият ҳажмини аниқлаш масалалари ёритиб берилган.