Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Болаларда масофавий ўқитиш жараёнида визуал чарчоқ профилактикаси (адабиётлар шарҳи)

R. R. BoboevaБухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро, ЎзбекистонШ. СаломоваБухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро, Ўзбекистон
2026en
ABI

Annotatsiya

Мазкур шарҳ болаларда масофавий ўқитиш жараёнида юзага келадиган визуал чарчоқ (рақамли кўриш зўриқиши, digital eye strain, DES)нинг тарқалиши, этиопатогенези, клиник кўринишлари, хавф омиллари ва профилактикаси бўйича замонавий илмий маълумотларни таҳлил қилишга бағишланган. COVID-19 пандемияси даврида масофавий таълимга оммавий ўтиш болаларда DES тарқалишининг 50–60% гача ва ундан юқори даражада ошишига олиб келгани кўрсатилган. Касалликнинг асосий механизмлари — аккомодацион ва бинокуляр зўриқиш, пирпираш частотаси ҳамда тўлиқлигининг пасайиши, кўз ёш плёнкасининг беқарорлиги, шунингдек асосий хавф омиллари: экран вақтининг давомийлиги, кичик иш масофаси, смартфонлардан фойдаланиш, ёритилганлик ва монитор ранг ҳарорати, рефраксия нуқсонлари кўриб чиқилади. Эргономик ташкил этиш, «20–20–20» қоидаси, экран вақтини меъёрлаш, кўриш гигиенаси ҳамда ота-оналар, педагоглар ва тиббиёт ходимларининг ҳамкорлигига асосланган илмий асосланган профилактик йўналишлар умумлаштирилган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar