Сурункали мия ишемияси бўлган беморларда клиник симптомлар ва лаборатор кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Сурункали мия ишемияси (СМИ) билан оғриган 115 та беморда клиник-неврологик симптомлар ва биохимик лаборатор кўрсаткичлар яъни липид спектри, коагулограмма, эндотелиал дисфункция маркерлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни комплекс баҳолаш ва касаллик оғирлик даражасини эрта ташхислаш мезонларини такомиллаштиришдан иборатдир. Текширувга сурункали мия ишемияси билан касалланган 115 нафар бемор (ёши 45 дан 78 гача) ва назорат гуруҳи сифатида 30 нафар амалий соғлом шахслар жалб этилди. Клиник-неврологик текширувлар, когнитив функцияларни баҳолаш (MMSE, MoCA шкалалари), лаборатория усуллари (умумий қон таҳлили, липидограмма, гомоцистеин, С-реактив оқсил (СРО), фибриноген ва Д-димер) ҳамда мия қон томирларининг дуплекс сканерланиши ўтказилди. Лаборатор маркерлар (липидлар ва яллиғланиш/тромбоз кўрсаткичлари) СMИнинг неврологик асоратлари прогрессиясини башорат қилишда муҳим патогенетик роль ўйнайди
Hali tarjima qilinmagan