СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДА КОМОРБИД ҲОЛАТЛАР, ГЕНДЕР ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МОДИФИКАЦИЯЛАНУВЧИ ЮРАК-ҚОН ТОМИР ХАВФ ОМИЛЛАРИНИНГ КЛИНИК АҲАМИЯТИ
Annotatsiya
Резюме. Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) юрак-қон томир касалликларининг кенг тарқалган клиник синдромларидан бири бўлиб, кўп сонли ҳамроҳ касалликлар, метаболик бузилишлар ва ҳаёт тарзига боғлиқ хавф омиллари билан кечиши туфайли муҳим тиббий-ижтимоий муаммо ҳисобланади. СЮЕ билан оғриган беморларда коморбид патологияларнинг тарқалишини, гендер хусусиятларини ва электрокардиографик ўзгаришларни ўрганиш касалликни эрта аниқлаш ҳамда индивидуал даволаш тактикасини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Ортиқча тана вазни ва семизлик 83,3–85,0% ҳолатда, 2-тур қандли диабет 39,5–52,3% ҳолатда кузатилган. Аёлларда темир танқислиги анемияси эркакларга нисбатан 2,04 марта, бўлмачалар фибрилляцияси эса 3,5 марта кўп учраган. Гиподинамия 53,2%, чекиш 28,1%, алкогол истеъмоли 13,8% ҳолатда аниқланган. Эркакларда атерогенлик индекси аёлларга нисбатан 1,16 марта юқори бўлган. Электрокардиографияда чап қоринча гипертрофияси 40,4%, чап оёқча тутамининг блокадаси 21,7% ҳолатда қайд этилган. Калит сўзлар: сурункали юрак етишмовчилиги, коморбидлик, гендер фарқлари, темир танқислиги анемияси, бўлмачалар фибрилляцияси, семизлик, 2-тур қандли диабет, гиподинамия, атерогенлик индекси, электрокардиография.
Hali tarjima qilinmagan