PM2.5 ВА ТАМАКИ ТУТУНИ ТАЪСИРИДА ТУРЛИ ЁШДАГИ КАЛАМУШЛАР МИОКАРДИНИНГ КАРДИОМИОЦИТЛАРИ, СТРОМАСИ ВА ТОМИР ДЕВОРИДА ШИК-МУСБАТ МОДДАЛАРНИНГ ҚАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИ
Annotatsiya
Резюме. Тадқиқот мақсади — PM2.5 ва сигарет тутунининг сурункали комбинирланган ингаляцион таъсирида 3 ва 9 ойлик оқ зотсиз каламушлар миокардидаги гистокимёвий ўзгаришларни баҳолаш. Тадқиқот 100 та эркак каламушда ўтказилди (назорат n=40, тажриба n=60). Миокард кесмалари ШИК-реакцияси билан бўялди; ШИК-мусбат майдон улуши QuPath 0.5.1 дастурида аниқланди. Назорат гуруҳида ШИК-мусбат майдон улуши 3 ойликларда 2,15%, 9 ойликларда 2,85% ни ташкил этди, ШИК-мусбат доначалар кардиомиоцитлар саркоплазмасида бир текис тақсимланган. PM2.5 ва сигарет тутуни таъсирида кўрсаткич мос равишда 13,75% ва 14,65% гача (6,4 ва 5,1 марта) ортди; бу ортиш интерстиций, томир девори ва базал мембраналарда ШИК-мусбат моддаларнинг тўпланиши ҳисобига юз берди, саркоплазмадаги ШИК-мусбат доначалар эса камайиб, нотекис тақсимланди. Олинган натижалар кардиомиоцитларда углевод алмашинувининг бузилиши ҳамда миокард ҳужайрадан ташқари матрикси ва томир деворининг ремоделланишидан далолат беради. Калит сўзлар: PM2.5, сигарет тутуни, миокард, ШИК-реакция, гликоген, гликопротеидлар, каламушлар.
Hali tarjima qilinmagan