БАЗАЛЬТ–ЦЕЛЛЮЛОЗА АСОСИДАГИ КАТИОНИТ КОМПОЗИТ ФИЛЬТРЛАРНИНГ САНОАТ ОҚОВА СУВЛАРИНИ КОМПЛЕКС ТОЗАЛАШДАГИ СОРБЦИОН, ИОН-АЛМАШИНИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИОН САМАРАДОРЛИГИ
Ochiq kirish: yoʻq
Annotatsiya
Мақолада базальт толаси ва целлюлоза матрицаси асосида шакллантирилган катионит композит фильтрнинг саноат ва сув тайёрлаш тизимларидаги комплекс функционал хусусиятлари таҳлил қилинган. Материалнинг оғир металл ионлари, нефть маҳсулотлари ва органик ифлослантирувчиларни сорбциялаш қобилияти, сувни юмшатиш, темир ва марганецни ажратиш, минераллашувни пасайтириш, шунингдек динамик фильтрация ва регенерация шароитидаги иш қобилияти баҳоланди. Pb²⁺, Cd²⁺, Cu²⁺ ва Zn²⁺ ионлари учун тозалаш даражаси 92,0–96,4% оралиғида бўлиб, сорбцион сиғим 46,0–48,2 мг/г ни ташкил этди. Қўрғошин сорбцияси Ленгмюр модели билан юқори даражада ифодаланиб, Qmax=52,8 мг/г, b=0,087 л/мг ва R²=0,992 қийматлари олинди. Нефть маҳсулотлари бўйича тозалаш 92,5–96,2%, органик ифлослантирувчилар бўйича 91,6–96,5% ни ташкил этди. Сув қаттиқлиги 10,0 дан 0,8 мг-экв/л гача камайиб, юмшатиш самарадорлиги 92% га етди; статик ион-алмашиниш сиғими 3,8 мг-экв/г бўлди. Материалнинг 10% NaCl билан регенерациядан кейин 5 цикл давомида 90% атрофида иш қобилиятини сақлаши уни ресурс тежамкор технология сифатида баҳолаш имконини беради. Коррозион, термик ва механик барқарорлик кўрсаткичлари, паст гидравлик қаршилик ҳамда иқтисодий баҳолаш натижалари композитни маҳаллий хом ашё асосидаги импорт ўрнини босувчи кўп функцияли фильтр сифатида саноат миқёсида қўллаш истиқболини асослайди.
Hali tarjima qilinmagan