БАЗАЛЬТ–ЦЕЛЛЮЛОЗА КОМПОЗИТ КАТИОНИТИНИНГ СУВНИ ЮМШАТИШ ВА КЎП КОМПОНЕНТЛИ ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ- ЛАРНИ АЖРАТИШ ЖАРАЁНЛАРИДАГИ МАССА АЛМАШИНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
Ochiq kirish: yoʻq
Annotatsiya
Мақолада базальт толали минерал каркас ва целлюлоза асосидаги функционал катионит фазадан ташкил топган композицион фильтрда масса алмашиниш, ион алмашиниш ва сорбция жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди. Асосий эътибор сув қаттиқлигини келтириб чиқарувчи Ca²⁺ ва Mg²⁺ ионларини ажратиш, Fe/Mn ионларини ушлаш, оғир металл катионларига нисбатан селективлик, динамик фильтрация тезлиги ва фильтр қатлами баландлигининг технологик самарадорликка таъсирига қаратилди. Умумий қаттиқлик 10,0 дан 0,8 мг- экв/л гача камайиб, юмшатиш даражаси 92% ни ташкил этди. Статик, динамик ва ишчи ион-алмашиниш сиғимлари мос равишда 3,8; 3,2 ва 2,9 мг-экв/г бўлди. Pb²⁺, Cu²⁺, Cd²⁺ ва Zn²⁺ учун ажратиш самарадорлиги 92,0–96,4% оралиғида бўлиб, қўрғошин сорбцияси Ленгмюр моделига юқори мослик кўрсатди (R²=0,992). Фильтрация тезлиги 10–15 м/соат ва фильтр қатлами 250–300 мм бўлган шароит технологик жиҳатдан мақбул деб баҳоланди. 10% NaCl билан регенерациядан кейин материалнинг юқори иш қобилияти сақланиши композитнинг циклли ион-алмашиниш тизимларида қўлланиш истиқболини кўрсатди.
Hali tarjima qilinmagan