Asosiy kontentga oʻtish
Kitob

Давлат ва жамиятнинг стратегик-рақамли трансформацияси: муаммо ва ечим ("Глобал чақириқлар: муаммо ва стратегик ечимлар" рукни остида).

Amiriddin AnorboyevКомила МиркомиловаОйбек ЭгамовShukhrat ChullievСевара НормахаматоваЖаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
2026
ABI

Annotatsiya

Мазкур монография рақамли трансформация шароитида Янги Ўзбекистонда давлат бошқарувини модернизация қилишнинг ҳуқуқий, институционал ва стратегик механизмларини тадқиқ этади. Асарда маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар, инсон капитали, мавжуд ресурслардан унумли ва самарали фойдаланиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, медиамакондаги гибрид таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда сунъий интеллектни қўллашнинг ҳуқуқий-ахлоқий чегараларини белгилаш бўйича узоқ муддатли комплекс ечимлар илгари сурилган. Тадқиқотнинг асосий марказида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, хусусан, кибержиноятчилик ва киберкоррупцияни юридик-техник квалификация қилиш масалалари ётади. Одил судловни таъминлаш ва жиноятларни фош этишда рақамли суд экспертизасининг ролини кучайтиришнинг аниқ ташкилий-техник механизмлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, фанга мутлақо янги – “Кибералогия” методологияси киритилиб, у орқали халқаро илмий базалар (Scopus, Google Scholar) талабларига тўлиқ жавоб берадиган мукаммал тадқиқотларни шакллантиришнинг замонавий алгоритмлари тақдим этилган. Ушбу фундаментал асар давлат бошқаруви вакиллари, қонун ижодкорлари, киберхавфсизлик ва IT-ҳуқуқи бўйича изланувчи докторантлар ҳамда кенг илмий жамоатчилик учун стратегик қўлланма вазифасини ўтайди. Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти кенгаши тавсиясига асосан чоп этилган ва марҳум, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Раҳмонқулов Миракбар Ҳожиакбаровичнинг сўнмас хотирасига бағишланган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba