ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИККА ҚАРШИ КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ Кибералогия методи асосида тайёрланган ўқув-услубий қўлланма
Annotatsiya
Мазкур ўқув-услубий қўлланма ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, кибермуҳитда, шу жумладан, кибермаконда ёки у орқали содир этилаётган тинчлик ва хавфсизликка қарши кибержиноятларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидаги ҳолати нуқтаи назаридан ўтказилган таҳлиллар натижасида тайёрланган илмий иш саналади. Ушбу илмий ишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисмидаги тинчлик ва хавфсизликка қарши кибержиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий таҳлили назарда тутилган. Ушбу таҳлиллар кибералогия методи асосий амалга оширилган бўлиб, бу усул орқали ўқув-услубий қўлланмани тайёрлаш нафақат ўқувчиларга, балки сунъий интеллект ҳам ўзаро тушунишга, инсон ва технология ўртасида ўзаро тушуниш имкониятини бир мунча яқинлаштиради. Мазкур ўқув-услубий қўлланмадан олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, ўрта-махсус таълим ташкилотлари ўқувчи ва талаблари, магистр ва тадқиқотчилари, профессор ва ўқитувчилари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, тезкор қидирув, назорат органлари ходимлари ва мутахассислари, шунингдек, мустақил тадқиқот олиб бораётган ёки таълим олаётган фойдаланувчиларга ҳам мўлжалланган.
Hali tarjima qilinmagan