Asosiy kontentga oʻtish
Boshqa

ISBOT QILISH INSTITUTIDA DALILLARNI TEKSHIRISH: HOZIRGI HOLAT VA ISTIQBOLLAR

Yangiyev Gʻayrat AvezxonovichBUXDU "Yurisprudensiya" kafedrasi dotsenti
2026uz
Ochiq kirishYashil

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

мақолада жиноят процессида исбот қилиш институтининг таркибий элементи бўлган далилларни текширишнинг ҳуқуқий табиати, амалий аҳамияти ва замонавий трансформацияси таҳлил қилинган. Далилларни текширишнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексидаги ҳуқуқий асослари, хусусан, далилларнинг синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилиши талаби ҳамда уларни баҳолаш мезонлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тадқиқ этилган. 2024 йилда рақамли далиллар институтининг қонунчиликка киритилиши муносабати билан далилларни текширишнинг анъанавий модели янги мазмун касб этаётгани асосланган. Муаллиф рақамли далилларни текширишда аутентификация, яхлитлик, сақланиш занжири, метамаълумотлар, электрон маълумотларнинг асл манбаси ва улар билан ишлаш жараёнини процессуал қайд этиш зарурлигини асослайди. Халқаро стандартлар, жумладан Будапешт конвенцияси, Европа Кенгаши тавсиялари, ISO/IEC 27037 стандарти, UNODC ва Европа инсон ҳуқуқлари суди ёндашувлари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилган.

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba