Сўх ҳавзасининг Тош даври археологияси
Annotatsiya
Ушбу мақола Сўх ҳавзасининг Тош даври маконларининг ўрганилиши ва у билан боғлиқ муаммоларга бағишланган. Cўхнинг тош даври археологияси археологларни доимо қизиқтириб келган. Сўх воҳаси тош даври жамоалари моддий маданиятига оид дастлабки археологик изланишлар ўтган асрнинг 50 йиллар ўрталаридан амалга оширила бошланди ва ҳозирги кунгача ҳам давом этмоқда. 1950-1990 йилларда ҳудудда, унга ёндош воҳа ва тоғолди минтақаларида тош даврининг турли босқичларига оид маконлар топиб ўрганилди. Натижада, Сўх ҳавзаси инсоният маданиятининг илк босқичлари шаклланган минтақалар рўйҳатидан жой олди. Бироқ, дунё олимлари ўртасида ҳудуднинг тош даврига оид ёдгорликлари ёши, уларда топилган антропологик топилмалар ва уларнинг маданий талқини борасида турли хил фикр-мулоҳазалар ҳали тингани йўқ.
Hali tarjima qilinmagan