Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Ўзбекистонда гендер тарбия – оила мустаҳкамлиги меъзони

Зулфия Холматовапреподаватель, Ферганский государственный университет, Фергана, Узбекистан
2021ru
Ochiq kirishOlmos

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Президент ўта муҳим ва долзарб вазифаларни амалга ошириш учун Сенатда янги тузилма - Аёллар ва гендер тенглик қўмитасини тузишни таклиф қилди. "Олий Мажлис Сенати Кенгашининг" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида " қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Олий Мажлис Сенатининг Аёллар ва гендер тенглиги бўйича қўмитаси тузилди», дейилади баёнотда. Таъкидланганидек, қўмитанинг асосий вазифалари мамлакатда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш бо'йича тавсияларни ишлаб чиқиш ва аёлларнинг давлат ва жамоат ишларида фаол иштирок этишлари, гендер тенглиги масалаларини ва оила институтини ривожлантириш тўғрисидаги қонунларни уларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги учун кўриб чиқиш ва тегишли хулосаларни тақдим этиш. Шунингдек, қўмитага аёллар ҳуқуқларига нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бо'йича умумэътироф этилган халқаро меъёрларни миллий қонунчиликка мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасига бириктирилган гендер тенглиги бўйича халқаро ҳужжатлар нормаларининг амалда бажарилишини мониторинг қилиш ва уларда белгиланган тавсияларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди. Мазкур иш гендерли ёндошув асосида қурилган ҳозирги замон мактабидаги таълим жараёнининг таҳлилидан иборатдир.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

1 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba