Фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақомини белгилашга оид илмий назарий қарашлар
Annotatsiya
Мақолада фермер хўжаликлари тушунчаси илмий-назарий қарашлар ва амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ёритиб берилган. Фермер хўжалигининг юридик шахс сифатидаги ҳуқуқий мақомини аниқлаш зарурияти ва унинг долзарблигини ёритишга ҳаракат қилинган. Шу билан бирга, фермер хўжалиги тушунчаси ҳақида ўзининг мустақил ёндашувини ишлаб чиққан. Шунингдек, фермер хўжалигининг юридик тавсифи ва табиати очиб берилган. Фермер хўжаликларининг ташкилий ҳуқуқий шакли миллий ва хорижий мутахассислар томонидан берилган фикрлар ва тарифлар таҳлил қилиниб, уларнинг энг муҳим жиҳатлари асосида фермер хўжаликларининг ташкилий ҳуқуқий шакли ва уни ташкил қилишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Айниқса, мақолада фермер хўжалигининг юридик шахс сифатидаги мақоми ҳам ҳуқуқий ҳам иқтисодий жиҳатдан ўрганилганилганлиги таҳлил сифатини оширишга хизмат қилган. Шунингдек, фермер хўжаликларининг бошқа тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қонун ҳужжатлари таҳлили асосида ўрганилган бўлиб, шу орқали уларнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Мавзу доирасида амалга оширилган татқиқот натижасида илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган хулосалар ишлаб чиқилган.
Hali tarjima qilinmagan