Жисмоний тарбия дарси мактаб ўқувчиларида иродавий сифатларни ривожлантирувчи восита сифатида
Annotatsiya
Мақолада мактаб ўқувчиларида иродавий сифатларни ривожлантириш шаклларидан бири сифатида мактабдаги жисмоний тарбия дарс жараёни кўриб чиқилади. Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсини ўқувчиларда иродавий сифатларни шакллантириш ва ривожлантиришда восита сифатида қўллаш маълум афзалликларга эгадир. Мақсадга эришиш учун бутун тадқиқот эксперименти давомида ўқув йили уч босқичга бўлинган бўлиб, бу ўқувчиларнинг жисмоний фаолиятга мослашишига имкон берди. Муаллифнинг таъкидлашича, тажриба жараёнида жисмоний тарбия дарси мактаб ўқувчиларида мақсадга интилувчанлик, матонат, қатъият, ташаббускорлик каби иродавий сифатларни ривожлан-тириш муаммоларини ҳал қилишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш шаклларидан бири бўлиб хизмат қилди. Муаллиф мактаб ўқувчиларининг иродавий сифатлари жисмоний машқлар бажариш орқали ривожланиб боришини, жисмоний тарбия дарси восита сифатида уларнинг ривожланишида муҳим рол ўйнашини исботлайди.
Hali tarjima qilinmagan