Умум таълим муассасаларида бошқарув самарадорлигини оширишнинг педагогик механизмлари
Annotatsiya
Мақолада умумий ўрта таълим муассасаларида бошқарув самарадорлигини оширишнинг педагогик механизмлари уч даражали модель — шахсий, жамоавий ва ташкилий-стратегик даражалар — асосида тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг мақсади мактаб бошқарувида қўлланиладиган педагогик механизмларни таҳлилий жиҳатдан тизимлаштириш ва уларнинг ўзаро алоқасини асослашдан иборат. Натижада ҳар бир даражада учтадан, жами тўққиз асосий механизм ажратилди: индивидуал устозлик, шахсий мотивация, касбий ривожланиш траекторияси; методик ҳамкорлик, жамоавий рефлексия, касбий ўрганиш ҳамжамиятлари; педагогик лидерлик, ташкилий маданият ва стратегик ривожлантириш. Уч даражали модель мактаб бошқарувини яхлит, кўп қатламли жараён сифатида ёндашиш имконини беради ва педагогик жамоа ҳамда таълим сифатини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.