Asosiy kontentga oʻtish
Boshqa

ГАЛОФИТ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ГУРУҲЛАРИ ВА ШЎРЛАНИШГА МОСЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Холова Шохиста АбдувоситовнаТoшкент давлат аграр университети Ўрмoн хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети дoценти, қ.х.ф.ф.д., (PhD)Эшанкулов Бобомурод ИнаятовичМарказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (GREEN UNIVERSITY) Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, қ.х.ф.д. (DSc), профессорХужаев Отабек ТемировичМарказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (GREEN UNIVERSITY), Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Ўрмонни муҳофаза қилиш лабораторияси мудири, қ.х.ф.ф.д., (PhD), катта илмий ходим
2026uz
ABI

Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистонда тарқалган асосий галофит ўсимликларнинг экологик гуруҳлари ҳамда шўрланган муҳитга мосланиш хусусиятлари таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида республикада учрайдиган 100 та асосий галофит тури экологик хусусиятлари бўйича таҳлил қилиниб, уларнинг эугалофит, криногалофит ва гликогалофит гуруҳларига мансублиги баҳоланди. Шунингдек, галофитларнинг морфологик, анатомик ва физиологик мосланиш механизмлари замонавий илмий маълумотлар асосида умумлаштирилди. Таҳлил натижалари шўрланган ерларни биологик рекультивация қилиш, чўлланиш жараёнларини чеклаш ва галофит ўсимликлардан оқилона фойдаланишда ушбу турларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Олинган натижалар Ўзбекистоннинг қурғоқчил ва шўрланган ҳудудларида биохилма-хилликни сақлаш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш бўйича илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba