ЎЗБЕКИСТОН ГАЛОФИТ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Annotatsiya
Мақолада Ўзбекистонда тарқалган асосий галофит ўсимликларнинг амалий аҳамияти комплекс тарзда таҳлил қилинган. Тадқиқотда республикада кенг тарқалган 100 та галофит турининг ем-хашак, доривор, фитомелиоратив, қумларни мустаҳкамлаш, асаларичилик ва озиқ-овқат соҳаларидаги аҳамияти баҳоланди. Илмий таҳлил Plants of the World Online (POWO), World Flora Online (WFO), eHALOPH, FAO, ICARDA ҳамда Scopus ва Google Scholar маълумотлар базалари асосида амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-40 ва ПФ-83-сон фармонлари ҳамда «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган вазифалар нуқтаи назаридан галофит ўсимликларнинг шўрланган ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланишдаги аҳамияти ёритилди. Олинган натижалар галофит ўсимликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни экологик ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарали бошқариш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳим аҳамиятга эга.