НЕЙРОН ТАРМОҚ ЁРДАМИДА ИНСОН ҲИС-ТУЙҒУЛАРИНИ ТАНИБ ОЛИШ АЛГОРИТМИ
Annotatsiya
Мазкур тадқиқот иши юз тасвири асосида ҳис-туйғуларни автоматик таниб олиш масаласини ечиш учун нейрон тармоқлар асосланган алгоритм ишлаб чиқишга бағишланган бўлиб, унда олти босқичли алгоритм ишлаб чиқилган. Ишда юз ифодалари қўрқув, ғам, ғазаб, хурсанд, ҳайрат, бефарқ ва нафрат каби ҳиссий ҳолатларни ўз ичига олган аффектив маълумот манбаи сифатида қаралган ва унда FER2013 ҳис-туйғулар базасидан фойдаланилган. Ишда 7 та ҳиссий тоифани қаралган бўлиб, баҳолаш натижалари асосида нейрон тармоқ модели самарадорлиги, таснифлаш аниқлиги ва умумлашув қобилияти таҳлил қилган. Шунингдек, алгоритм аниқлиги аналитик аниқланиб, ўқув танланма бўйича текшириш амалга оширилган. Ҳақиқий шароитлардаги аниқлик синовлардагига нисбатан юқори бўлди. Бу тасвирлар сифати ва айрим тасвирларни синфи нотўғри белгиланганлиги билан боғлиқ бўлди. Таклиф этилган алгоритм турли шароитларда ўртача 70% аниқликни таъминлади. Бунга бошни ҳаддан ортиқ эгилиши, шахс юзидаги турли тўсиқлар ва тасвир сифатини талаб даражасида бўлмаганлиги сабаб бўлди.
Hali tarjima qilinmagan