Asosiy kontentga oʻtish
proceeding

V–VI СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЧИДАМЛИЛИККА ДОИР ЮКЛАМАЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ТАҚСИМОТИ ЮГУРИШ МЕЪЁРЛАРИГА БАРҚАРОР МОСЛАШИШ ШАРТИ СИФАТИДА

Журақобиловна Бобомурадова ФарангизЧирчиқ давлат педагогика университети магистранти
2026
ABI

Annotatsiya

Ушбу тезисда жисмоний тарбия дарсларида V-VI синф ўқувчиларининг чидамлилигини тарқоқ ривожлантириш муаммоси кўриб чиқилади. Асосий эътибор алоҳида бир машқни танлашга эмас, балки ўқув йили давомида юкламаларни педагогик жиҳатдан ташкил этишга қаратилган. Дастлаб ёритилган тадқиқот материаллари асосида чидамлилик машқларини асосан куз-баҳор даврида вақти-вақти билан киритиш ўқувчиларнинг узоқ муддатли югуриш ишига ва меъёрий синовларга барқарор функционал мослашишини таъминламаслиги асослаб берилган. Бунга муқобил сифатида юкламанинг йиллик тақсимоти модели таклиф қилинган бўлиб, унга кўра ҳафтасига битта машғулот чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилади ва ўқув йили давомида бундай дарсларнинг умумий сони 34 тани ташкил этади. Бундай тузилма таъсирнинг мунтазамлигини сақлаш, назорат синовлари олдидан шошилинч тайёргарлик кўриш хавфини камайтириш ҳамда чидамлиликни ривожлантириш воситаларини спорт зали ва очиқ майдонча шароитларига мослаштириш имконини бериши кўрсатилган. Йиллик юклама тақсимоти ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларда чидамлиликни ривожлантиришнинг мустақил педагогик шарти экани ҳақида хулоса қилинган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar