НИТЕНПИРАМНИ ЮҚОРИ САМАРАЛИ СУЮҚЛИК ХРОМАТОГРАФИЯСИ ВА УЛТРАБИНАФША СПЕКТРОФОТОМЕТРИЯ УСУЛЛАРИ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ ҲАМДА ВАЛИДАТСИЯ ҚИЛИШ
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Ушбу тадқиқотда нитенпирамни аниқлаш учун тескари фаза юқори самарали суюқлик хроматографияси-диодли массив детектори (ТФ-ЮССХ-DAD) ҳамда ультрабинафша спектрофотометрия (УБС) усуллари ишлаб чиқилди ва ICH Q2(R1) талаблари асосида валидация қилинди. Хроматографик таҳлил Agilent Zorbax SB-C18 колонкасида ацетонитрил–аммоний формиат буфери (30:70, v/v; pH 3.50) мобил фазасида 270 нм да амалга оширилди. Нитенпирамнинг ушланиш вақти 6.84 ± 0.03 мин ни ташкил қилди. ЮССХ-DAD усули учун чизиқлилик диапазони 0.5–50.0 мкг/мл (r² = 0.99981), LOD ва LOQ қийматлари мос равишда 0.048 ва 0.145 мкг/мл бўлди. УБС усулида λmax = 270 нм да чизиқлилик 2.0–100.0 мкг/мл (r² = 0.99952), LOD = 0.24 мкг/мл ва LOQ = 0.73 мкг/мл эканлиги аниқланди. Иккала усул учун тикланиш 98.2–101.8% ва такрорийлик RSD 0.05). Олинган натижалар ишлаб чиқилган усулларнинг фармацевтик ва ветеринария препаратлари сифат назорати учун юқори сезгир, аниқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайди.
Hali tarjima qilinmagan