АРХИТЕКТУРА ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ГЕОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ ШАҲАР ҚУРИЛИШИДАГИ АҲАМИЯТИ
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Тезисда архитектура элементларини геометрик моделлаштиришнинг шаҳар муҳитини шакллантириш, лойиҳавий ечимларни мувофиқлаштириш ва меъморий меросни сақлашдаги аҳамияти таҳлил қилинган. Ўзбекистон меъморчилигига оид тадқиқотлар ҳамда хорижий параметрик моделлаштириш тажрибаси асосида карниз, капитель, устун ва аркаларни рақамли ифодалашга доир ёндашув таклиф этилган. Асосий ғоя — элемент геометрияси, меъморий нисбатлар ва шаҳар муҳити талабларини ягона параметрик моделда боғлаш. Кутилаётган натижа — маҳаллий меъморий хусусиятларни сақлайдиган, лойиҳа вариантларини таққослаш ва қурилиш ҳужжатларини тайёрлашга хизмат қиладиган рақамли элементлар кутубхонасидир.
Hali tarjima qilinmagan