САЪДИДДИН ҲАМАВИЙ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Алишер РажабовБухоро давлат педагогика институти мустақил изланувчиси
2026
ABI
Annotatsiya
Тасаввуф фалсафасида ахлоқ (тасаввуфий ахлоқ ёки мақомот) шунчаки жамиятда қабул қилинган одоб-ахлоқ қоидалари йиғиндиси эмас, балки инсон руҳиятининг тубдан янгиланиши, нафснинг иллатлардан покланиши ва қалбнинг илоҳий сифатлар акс этадиган кўзгуга айланиши жараёнидир. Мумтоз тасаввуф манбаларида гўзал ахлоқ сулукнинг (маънавий йўлнинг) ҳам бошланиши, ҳам унинг олий чўққиси сифатида таърифланади. Зеро, тасаввуф намояндалари “Тасаввуф бу - бутунлай ахлоқдир, кимнинг ахлоқи сеникидан гўзалроқ бўлса, унинг тасаввуфдаги даражаси ҳам сеникидан юқорироқдир” деган олтин қоидага амал қилганлар.
Hali tarjima qilinmagan
Identifikatorlar
Iqtiboslar va manbalar
0 ta iqtibos1 ta foydalanilgan manba