САЪДИДДИН ҲАМАВИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИДА “ИЖТИМОИЙ ФАОЛ ШАХС” МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Annotatsiya
Тасаввуф фалсафасида ижтимоий фаол шахс муаммоси ислом тафаккури ва Шарқ фалсафий анъанасининг энг мураккаб, шу билан бирга амалий ва назарий жиҳатдан муҳим йўналишларидан бирини ташкил этади. Кўпинча ғарбий ҳамда айрим совет шарқшунослигида тасаввуф фақатгина дунёдан узилиш (зуҳд), таркидунёчилик, индивидуал комилликка интилиш ва пассив мистик мулоҳаза юритиш таълимоти сифатида талқин қилинган. Ваҳоланки, тасаввуфий онтология ва гносеологиянинг чуқур таҳлили шуни кўрсатадики, комиллик босқичларининг якуний нуқтаси инсоннинг жамиятдан ажралиши эмас, балки Яратувчи маърифатини англаган ҳолда ижтимоий борлиққа қайтиши, маънавий-ахлоқий ва амалий фаолият орқали жамиятни ислоҳ қилишидир.
Hali tarjima qilinmagan