Гипотиреозда буйрак дисфункциясини эрта аниқлаш ва ташхислашнинг замонавий имкониятлари
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Гипотиреоз қалқонсимон без гормонларининг мутлақ ёки нисбий етишмовчилиги билан кечувчи касаллик бўлиб, бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган эндокрин патологиялардан бири ҳисобланади. Турли эпидемиологик тадқиқотлар маълумотларига кўра, аҳоли орасида клиник гипотиреознинг тарқалиши 1–5% ни ташкил этса, субклиник гипотиреоз ҳолатлари 10% гача учраши мумкин. Айниқса аёллар, кекса ёшдаги шахслар ва аутоиммун касалликлари бўлган беморлар юқори хавф гуруҳига киради. Сўнгги ўн йилликларда гипотиреоз нафақат эндокрин тизим касаллиги сифатида, балки турли аъзо ва тизимлардаги функционал ҳамда морфологик ўзгаришларга сабаб бўлувчи мультисистем патология сифатида ўрганилмоқда.
Hali tarjima qilinmagan