«ҚИЁМАТ» РОМАНИДА МИКРООЛАМ ВА МАКРООЛАМ ХРОНОТОПИНИНГ ПАРАЛЛЕЛ ТАСВИРИ
Annotatsiya
Мақолада микроолам ва макрооламнинг хусусиятлари «Қиёмат» романи мисолида илмий-назарий таҳлил қилинган. Жаҳон илмий-назарий тафаккурининг кейинги юз йиллик тараққиётида хронотоп борлиқни акс эттиришнинг поэтик воситаларидан бири ҳамда ёзувчининг ижодий нияти ва асарнинг ғоявий концепциясидан келиб чиқиб, сюжетни юзага чиқаришда, композицион қурилишида, реал ҳаётий воқелик манзарасини инъикос этишда асос бўлган адабий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда. Микрооламда қаҳрамон руҳий оламидаги эврилишлар, макрооламда эса инсон ва жамият муносабатлари асосида юзага келган конфликт акс этади. Романда бадиий замон ва маконда турфа бўлган олти ёндош хронотоп шаклларини илмий-назарий тадқиқ этиш мақоланинг мақсади ҳисобланади. Тадқиқот объекти сифатида атоқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романи таҳлилга тортилди. Исо Масиҳ, Авдий Каллистратов, Гурам Жўхадзе ва Бўстон образларининг ўзаро ёндошлиги ҳамда Понтий Пилат, Сандро, Гришан, Обер Кандалов ва Бозорбой образларига контраст ҳолати, замонлар инверсияси каби адабий-эстетик муаммолар муаллифнинг услубий маҳорати индивидуаллигида ўрганилди ва илмий-таҳлилий умумлаштирилди. Хулосада жамият ва инсон қалбида қиёматнинг қойим бўлиши адибнинг фалсафий башорати сифатида асарнинг мазмун-моҳиятини ташкил этиши қайд этилган.