ТАЛАБАЛАР ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АУТЕНТИК ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШ МАЗМУНИ ВА ШАКЛЛАРИ
Annotatsiya
Аннотация. Ушбу мақола чет тили таълимида талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш жараёнида аутентик видеоматериалларни қўллаш ва бу жараёнда электрон таълим воситаларидан фойдаланиш мазмуни ва шакллари таҳлил қилинган. Талабалар имтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш ҳаётий, жонли вазиятларни талаб этади. Шунинг учун, бунда муаллиф аутентик видеоматериаллардан фойдаланишни илгари суради. Тадқиқот давомида талабаларнинг аудио-видео материаллар орқали тилнинг лексик таркибини ва унинг грамматик тузилмасини ўзлаштиришдан кўра эпизодларда акс этган фильм қаҳрамонларининг ижтимоий-маданий жиҳатлари, дунёқараши, кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатларини тезроқ ўзлаштиришларига эътибор қаратилди. Бундан келиб чиқадики, талабалар аутентик видеоматериаллар билан ишлаганда тили ўрганилаётган мамлакат вакилларининг ижтимоий-маданий хусусиятларини самарали ўзлаштириши анча осон кечади. Шунингдек, бу каби фаолиятни доимий машқ қилиш натижасида талабаларда мантиқий (Logical thinking) ҳамда танқидий фикрлаш (Creative thinking) ва таҳлил, синтез, дедукция, индукция, таққослаш, аниқлаштириш ва бошқа мураккаб тафаккур амалиётларини бажариш қобилияти ҳам ривожланиб боради. Аутентик видеоматериаллардан чет тили таълими жараёнида турли электрон воситалари имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тадқиқот жараёнида яратилган электрон дарслик, Веб саҳифа кўринишли таълим платформалари орқали аутентик видоматериаллар, интерактив аутентик видеофильмлар талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш имкониятларини янада кенгайтиради.
Hali tarjima qilinmagan