Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

ШАРҚОНА ПОЭТИК ИФОДА ИМКОНИЯТЛАРИ

Tozagul MATYAKUBOVATashkent State University of Uzbek Language and Literature Named after Alisher Navoi
ABI

Annotatsiya

Ушбу мақолада Ғафур Ғулом шеъриятига Шарқ адабиётининг таъсири масаласи ўрганилган. Унда истеъдодли ўзбек шоири Ғафур Ғуломнинг Шарқ адабиётига муносабати, ижоди такомили ва ўзига хослигида бу адабиётнинг муҳим манба ролини бажаргани таҳлил этилади. Шоир шеъриятининг Бедил ва Умар Хайём ижодига муштарак жиҳатларини ўрганиш орқали Ғафур Ғулом ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида мулоҳаза юритилади. Шунингдек, мақолада Ғафур Ғуломнинг адабий анъанага бўлган муносабати, ижодининг поэтик сержилолиги, асарларининг бадиий-фалсафий ўзига хослиги ҳақида хулосалар чиқарилади. Ғафур Ғулом нафақат Шарқ шоирлари ижодини теран англайдиган, уларнинг кўплаб шеърларини ёд биладиган етук билимдон ва хотира қуввати кучли инсон, балки сўз санъати нафосатини чин дилдан ҳис қиладиган, қалбида бу адабиётга нисбатан чексиз муҳаббат мужассам қомусий билим соҳиби бўлган. Шунинг учун ҳам унинг асарларида шарқона ифода усули ва фалсафийлик мужассамдир. Муаллиф ушбу мақолада Ғафур Ғулом шеъриятидаги Шарқ адабиётига муштаракликни Бедил ва Умар Хайём ижодига боғлаб ўрганган

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba