Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

ҒАРБ ВА ШАРҚ БАДИИЯТИДА АДАБИЙ ҚАҲРАМОН ВА МИЛЛИЙ РУҲ ИФОДАСИ

Makhliyo UmarovaUzbekistan State World Languages University
ABI

Annotatsiya

Мақолада Ғарб ва Шарқ бадиий асарларида адабий қаҳрамон ва у орқали ифодаланган миллий колорит, миллий тарих ва миллат анъаналари масалалари таҳлилга тортилган. Адабиётшуносликда адабий қаҳрамон баҳс-мунозарали ва долзарб тушунчалардан ҳисобланади. Чунки бадиий асардаги қаҳрамон китобхон тафаккури, маънавияти, ахлоқининг ўзгаришига кўмак беради. Бадиий асарда муаллифнинг олам ва одам хусусидаги қарашлари қаҳрамон онги йўналишида ўз ифодасини топади. Ижобий қаҳрамон ўқувчи учун тақлид намунаси бўлгани боис қаҳрамон яратиш жуда мураккаб. Адабий қаҳрамоннинг таъсир кучи уларнинг ижобий ёки салбий бўлишида эмас, уларнинг ҳаётийлиги ва ҳаёт ҳақиқатига мослигидадир. Ҳар бир миллат ёзувчиси ўз қадриятлари, урф-одатлари заминида қаҳрамон яратади. Чунки унинг қаҳрамонида миллат ғояси, тили, миллат тарихи ва тақдири акс этиши тайин. Демак, ёзувчи қайси миллатга мансуб бўлса, қаҳрамонда ўша миллат руҳи ҳукмронлик қилади. Ғарб ва Шарқ асарлари қаҳрамонларини ўрганар эканмиз, улардаги муштарак жиҳатлар муаллиф характеристикасида, қаҳрамонлар диалогларида ва портрет чизиқларида намоён бўлганини гувоҳи бўламиз. Мақолада таниқли инглиз ва ўзбек ёзувчиларининг асарлари ва қаҳрамонлари таҳлил қилиниб, миллий ўзига хослик аниқланган.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba