Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

МИЛЛИЙ ИНТЕРНЕТ НАШРЛАР ФАОЛИЯТИДА КРАУДСОРСИНГДАН ФОЙДАЛАНИШ

Sitora KHOLMATOVAUzbekistan State World Languages University
ABI

Annotatsiya

Мақолада краудсорсинг технологияси назарий жиҳатдан кўриб чиқилиб, таҳлил этилди. Соҳага оид адабиётлар шарҳи “краудсорсинг” атамасининг моҳиятини очиб беришда амалий кўмак берди. Хорижий тадқиқотчилар фикрига таянган ҳолда бу терминга муаллиф томонидан тавсиф бериб ўтилди. Тадқиқотда интернет нашрлар краудсорсинг лойиҳаларини амалга ошириш учун махсус платформа сифатида тадқиқ қилинди. Миллий интернет нашрлар фаолиятида краудсорсинг технологиясидан фойдаланиш амалиёти етакчи интернет ОАВлар мисолида қиёсий тадқиқ этилди. kun.uz, daryo.uz, repost.uz нашрлари объект сифатида танланиб, аудиторияси, контенти, жамоатчилик билан қай даражада ҳамкорликни йўлга қўйгани таҳлилга тортилди. Шунингдек, танлаб олинган нашрлар контентида краудсорсинг технологияси асосида яратилаётган материаллар кўлами, мазмуни ёритилди. Бундан ташқари, краудсорсинг асосида фаолият юритаётган миллий интернет платформалар — “Менинг фикрим” веб-портали ҳамда regulation.gov.uz порталининг фаолияти, аудитория билан ҳамкорлик алоқалари, платформаларнинг ишлаш тизимини батафсил баён этиш орқали миллий ОАВ фаолиятида бу каби платформаларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Краудсорсинг технологиясининг назарий-методологик асосларини тадқиқ этиш, миллий интернет нашрлар фаолиятида краудсорсингдан фойдаланиш даражасини қиёсий таҳлил этиш мазкур технологияни журналистика амалиётида кенг қўллашга ҳамда бу борадаги назарий билимларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba