Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

РУСИЙЗАБОН ЎҚУВЧИ-ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДА ГАПИРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ

Khadicha MUKHIDDINOVAUzbekistan State World Languages University
ABI

Annotatsiya

Мақолада таълим ўзга тилларда олиб бориладиган мактаблар ўқувчилари ва русийзабон гуруҳлар талабаларининг ўзбек тилида гапириш кўникмаларини ривожлантиришдаги айрим муаммолар ҳақида сўз боради. Бугунги кунда ўқувчи ва талабаларнинг оғзаки монологик ва диалогик нутқида, полилогларда нутқ равонлигининг бузилишига сабаб бўлувчи тўхтамлар, товушларни чўзиб айтиш, кириш сўзларни тавтологик қўллаш каби ҳолатлар кўп учрайди. Ушбу муаммоларни бартараф этишда ўқувчилар ва талабаларни ўзбек тилида диалогик ва полилогик нутқ турларида кўп қўлланадиган репликалар, қолип-гаплар билан таништириб бориш, тил бирликларини ўзаро бириктириб, сўз бирикмаси ва гаплар, боғланишли нутқ ҳосил қилиш ва монологик сўзлашга ўргатиш, мазкур жараёнда ўзбек тилидаги жумлалар оҳанги, сўзларни талаффуз тезлиги билан махсус шуғулланиш ниҳоятда муҳим. Мақолада ўзбек тили ўқитувчилари оғзаки нутқни юзага чиқаришнинг артикуляцион жиҳатлари ҳамда боғланишли нутқни юзага келтиришнинг самарали усуллари, мулоқот жараёнини юзага келтиришга хизмат қилувчи ҳақиқий коммуникатив ва шартли коммуникатив машқлардан, табиий нутқий вазиятлардан фойдаланиш йўллари билан яхши таниш бўлишлари лозимлиги қайд этилади. Мавжуд муаммоларнинг ечими сифатида ўзбек тили машғулотларида жонли мулоқотларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, бозорлар, музейлар, ҳайвонот боғи, театрлар, кутубхоналарга ва бошқа масканларга уюштириладиган сайёр дарслар орқали ўқувчи-талабаларни воқеа-ҳодисанинг табиий шарт-шароитига олиб кириш, уларни ҳақиқий коммуникантлар билан бевосита суҳбатлашишга кўпроқ жалб қилиш, диалогик нутқни полилогик мулоқотга айлантириш орқали табиий нутқий вазиятни яратиш каби таълим усулларидан самарали фойдаланиш тавсия этилади.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba