Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

ТИЛНИНГ ИНТЕРПРЕТАЦИЯ ҚИЛИШ МОҲИЯТИ ҲАҚИДА

Akmal YuldashevUzbekistan State World Languages University
ABI

Annotatsiya

Ушбу мақолада тилнинг интерпретация қилиш функцияси хусусида сўз боради. Мазкур баёнотнинг асосий далили шундан иборатки, интерпретацияга лисоний концептуаллаштириш ҳамда категориялаштириш хос бўлиб, лисоний категория тизимида намоён бўлади. Тилнинг антропоцентрик моҳияти сифатида бирламчи — олам интерпретацияси ҳамда иккиламчи — олам ҳақидаги билим сифатида таҳлил қилинди. Олам ҳақидаги билимларни интерпретация қилишнинг усули, уларни ифодаловчи турли концептларнинг мавжудлиги, олам ҳақидаги билимларнинг хилма-хилликда намоён бўлишини таъминлайди. Шунингдек, лисоний интерпретациянинг жамоавий, индивидуал, статик ва динамик жиҳатларининг когнитив фаолияти лисоний фаолиятга воситачилик қиладиган фаолият сифатида кўриб чиқиш лозим бўлиб, оламнинг лисоний интерпретацияси турли лисоний ҳодисалар ва категорияларда, билим натижаси сифатида тақдим этилади. Бирламчи интерпретация оламнинг жамоавий билимдан ўрин олган бўлиб, инсон томонидан оламнинг жамоавий кўринишини ифодалайди. Иккиламчи интерпретация натижаси, аввал интерпретация қилинган объектлар ёки уларнинг индивидуал хусусиятларини субъектив тушунтиришни очиб беради. Иккиламчи концептуаллаштириш ва категориялаштириш билан боғлиқ бўлган олам ҳақидаги янги билимлар ҳисобланади

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar