АБДУЛЛА ҚОДИИЙ “ЎТКАН КУНЛАР” РОМАНИНИНГ ИНГЛИЗЧА ТАРЖИМАСИДА ‘МАЪНАВИЯТ’ СЕМАЛИ ИФОДАЛАР ВОҚЕЛАНИШИНИНГ КОНТЕКСТУАЛ ТАҲЛИЛИ
Annotatsiya
Мақола Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилидаги таржимасида ‘маънавият’ семали бирликларининг берилишига бағишланган. Маънавият шахснинг нафақат муайян ахлоқий қадриятларга амал қилишини, балки ушбу жараёнга ўз шахсий муносабатини ҳам қамраб олади. Шу маънода у кенг қамровли тушунча, инсоннинг ўзини англашни, ўз шахсий инсоний фазилатларини ижтимоий ҳаётдаги мавжуд меъёрий ҳолатлар билан уйғунлаштириб боришини ҳам ифодалайди. Ҳар қандай бадиий асарнинг муваффақиятли таржимаси миллий реалиялар сифатида намоён бўлувчи маънавият ифодаларини бериш билан ҳам намоён бўлади. Мақолада маънавият семали бирликларнинг ўзбек тилидан инглиз тилига таржимаси муаммолари Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи мисолида ўрганилди. Таянч маънавият ифодаларининг ўзбек тилидаги миллий ментал моҳияти, қўлланишининг нутқ шароити ва вазияти билан боғланиши ҳамда уларнинг инглиз тилида берилиши масалалари ёритилган. Мақола қиёсий тилшунослик ва таржима назарияси соҳасида иш олиб бораётган мутахассислар учун материал бўлиб ҳизмат қилиши мумкин.
Hali tarjima qilinmagan