Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

ЭРТАКЛАР ТИПОЛОГИК КАТАЛОГИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАРИГА ОИД

Khurram RAKHIMOVUzbekistan State World Languages University
ABI

Annotatsiya

Ушбу мақолада “Ўзбек сеҳрли эртаклари типологик каталоги”ни яратиш жараёнлари ҳақида сўз боради. Мазкур каталогни яратишда мингдан ортиқ ўзбек сеҳрли эртаклари ўрганилди ва 145 тип эртак таснифий типлари яратилди ҳамда улар ўзбек мамлакатшунослиги, этнографияси, халқаро фольклоршунослик фани асосида махсус ижтимоий-маданий шарҳлар билан тавсифланди. Шунингдек, халқаро типологизация принциплари асосида каталоглаштириш тажрибаси натижасида тузилган дастлабки Германия ва Ўзбекистон олимларининг илмий-амалий ҳамкорлиги бўлиб, асосан, ЎР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтидаги фольклор архиви материаллари, кўплаб нашрлар ҳамда муаллиф тарижималарига асосланади. Каталогнинг олмон тилида яратилиши илмий янгилик бўлиб, унинг халқаро тадқиқотларга тезроқ уйғунлашувига имкон яратади. Мазкур типологик каталогни яратишда турк ва мўғул эртаклари каталоги олмон тилида қандай яратилганлиги ўрганилди, чунки бу икки халқ маданияти ўзбек халқи маданияти билан чамбарсас боғлиқдир. Типлар каталоги нима, у қандай яратилади? каби саволларга муаллиф томонидан батафсил изоҳ берилди.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba