Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

ОЛАМ МАНЗАРАЛАРИ ИФОДАСИДА МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ ВА ЛИНГВОГЕОГРАФИК ОМИЛЛАРНИНГ РОЛИ

Dilrabo BakhronovaTashkent State University of Uzbek Language and Literature named after Alisher Navoi
ABI

Annotatsiya

Мақолада халқ ва менталитет, категориялар, инсонтил-тафаккур-маданият, оламнинг турли (лисоний, фалсафий, фольклор, мифологик, диний) манзаралари, концептуал тадқиқотлар, этнослар тарихи ва шахснинг лисоний онги, бадиий матннинг ментал макони ва бошқа, замонавий тилшунослик учун долзарб бўлган масалалар кўриб чиқилди. Оламнинг турли манзараларининг жаҳон тилшунослигида ўрганилган назарий масалаларига муносабат билдирилди, уларга таъриф ва тавсиф берилди. Мақолада, шунингдек, “Сомон йўли” атамаси ва турли метафораларнинг хусусиятлари, келиб чиқиши ўрганилади, аниқланади ва тавсифланади. Табиат, макон ва замондаги мавжуд воқеа-ҳодисалар, чексиз оламлар сир-синоатга тўлалиги билан инсониятни доимо жалб қилган. Оламнинг илмий манзараси шаклланишидан аввал Коинот, Она замин ва уммон тубларининг сирли, мистик хусусиятлари оламнинг мифологик ва фольклор манзараларида ифодаланган. Уларда инсон ўзини гоҳида бу ҳаётнинг яратувчиси, гоҳида унинг қурбонидек ҳис қилиши, ўзини ҳимоя қилиш учун уни ўраб турган оламни тушунишга интилиши тасвирланган. Демак, олам манзаралари турли жамиятларда ҳудуди ва ижтимоий мавқеига кўра асрлар давомида шаклланади, ўзига хос стереотиплар, эталон ва қонун-қоидаларни яратади. Одамзотнинг борлиқ-табиатга бўлган бундай муносабати маданият қатламларини ташкил этувчи оламнинг турли манзараларида акс этган.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba