Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

УНДАШНИ ИФОДАЛОВЧИ ТИЛ ВОСИТАЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Aziza MUMINOVAUzbekistan State World Languages University
ABI

Annotatsiya

Мақолада ундаш категорияси ҳақида сўз юритилиб, кўп қиррали тушунча эканлиги, ҳаётимизда, шу жумладан, илм оламида ҳам мавжудлиги келтирилган. Ушбу категория бир неча босқичлардан ўтиб келаётган бўлса-да, ҳали ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Мулоқот пайтида гаплар, жумлалардан фойдаланилар экан, албатта, гапларнинг тузилиш жиҳатдан семантикасига эътибор қаратиш лозим. Улар кўзланган мақсад томон йўналтирилади ва мулоқот жараёнида сўзловчининг ижобий ёки салбий натижага эришишида муҳим роль ўйнайди. Бу жараёнда ундаш муҳим омил ҳисобланиб, сўзловчининг кўзлаган мақсадига етишига ёрдам беради. Ундаш категориясини ифодаловчи тил бирликларининг лингвомаданий хусусиятлари ва уларни ўрганиш турли миллий маданият ва менталитетга эга коммуникантлар ўз хоҳиши, истаги, ихтиёри ва ниятидан келиб чиқиб, тингловчини бирор ҳаракатни амалга оширишга ундаш нутқий акти ижобий ёки салбий якун топиш омилларини очиш имкониятини беради. Ундаш тушунчаси императив категорияси билан боғлиқ. Императив семантикаси ундашнинг маъновий қисмидир. Императив грамматик категория бўлиб, ундаш усулларидан бири. Ундаш категорияси ниҳоятда кенг ҳисобланиб, индивиднинг кўзлаган мақсадига етишига ёрдам беради. Бунда ундашни ифодаловчи тил бирликларининг лисоний, прагматик, лингвомаданий ва ҳ.к. хусусиятлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ундашдаги стереотиплар халқ миллийлиги ва менталитетига асосланган бўлади.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba