ДАРИЙ ТИЛИДА گر -GAR, گار -GÂR, کار -KÂR ШАХС ОТИ ЯСОВЧИЛАРИНИНГ СЎЗ ЯСАШ ИМКОНИЯТИ
Annotatsiya
Дарий тилида бошқа турдаги от ясовчиларга нисбатан шахс оти ясовчиларнинг миқдори кўп: گر -gar, گار -gâr, کار -kâr, چی -či, بان -bân / وان-wân, والا -wâlâ, - ندهenda, ی-i, آر -âr суффикслари. Булардан چی -či туркий ва والا -wâlâ ҳиндий тилларидан ўзлашган. آر -âr суффикси эса ҳозирги дарий тилида маҳсулсиз ясовчи. Келтирилган ясовчиларнинг ҳар бири маъноси, қўлланиши ва бошқа хусусиятлари билан бошқаларидан фарқланади. گر -gar, گار -gâr, کار -kâr суффикслари этимологик жиҳатдан бир бўлса-да, ҳозирги дарий тили сўз ясалишида маҳсулдорлик даражаси ҳар хил ва уларнинг ишлатилишида айрим фарқлар кузатилади. Бир типдаги сўзларни ясаш учун бирдан ортиқ сўз ясовчининг бўлиши уларнинг қўлланилиши (сўз ясаши)да чекланиш бўлишига олиб келади. Чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос белгига эга ва бирининг ўрнида иккинчисини қўллаш мумкин бўлавермайди. Ясама шахс отларида сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчининг ҳолатини аниқ белгилаш шу қисмлар моҳияти, шу типдаги отлар ясалишидаги чекланиш сабабини ёритиш имконини беради. Мақолада گر -gar, گار -gâr, کار -kâr суффикслари иштирокида шахс оти ясалишидаги маҳсулли / маҳсулсизлик, сермаҳсул / каммаҳсуллик, буларнинг сабаб ва қонуниятлари сўз ясалиш имконияти билан боғлиқлиги ўрганилди.
Hali tarjima qilinmagan