Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

Ўзбек адабий таълимида муаммоли ўқитиш кечимининг ўзига хос хусусиятлари ва фойдаланишнинг амалий намунаси

Шахло ДжамалдиноваPhD, Самарқанд давлат тиббиёт университети Самарқанд, Ўзбекистон
ABI

Annotatsiya

Ушбу мақолада, биз адабий асарни муаммоли метод асосида ўқитишни таҳлил қилдик. Таълимга бундай ёндашув, ўз навбатида, ўқувчини тақлидчилик, кўчирмачилик, тайёр андозалар, белгиланган қолиплар асосида фикрлашдан узоқлаштиради. Шу маънода муаммоли таълим мустақил, мантиқий, илмий, ижодий фикрлашга ўргатиш, бу йўлда учраган тўсиқларни мустақил равишда, унга ижодий ёндашган ҳолда бартараф этиш гаровидир. Бу ўқув материалининг ўзлаштирилганлик даражасини яққол ва тез намойиш этади, уни мустаҳкамлайди, билимларни қатъийлаштиради. Ўқувчида ўқишга нисбатан ижобий муносабат уйғотади, билим олишга ички эҳтиёжни шакллантиради ва кучайтиради. Бундай таълимда бугунги тарбияшуносликнинг асосий вазифаси – ўқувчида шахсга оид сифатлар шаклланиши, ривожланиши муваффақиятли амалга ошади. Шу маънода аввало муаммоли таълим ҳақида аниқ тасаввур шакллантириш ўринлидир. Мақолада бадиий асарлар билан танишиш машғулотларини муаммоли ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларига тўхталади.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar