Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини шифохонадан ташқари пневмонияларда даволашни оптималлаштириш
Annotatsiya
Шифохонадан ташқари пневмонияли беморларда кўп ҳолатларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиш касалликлари кузатилади. Касалхонадан ташқари пневмония(КТП)ли беморларда сурункали риносинусит(СРС)лар қайси усуллар билан даволаш зарур, қайси патологияни дастлаб даволаш зарур, ушбу касалликларнинг чўзилиши ёки қайталанишини олдини олиш самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун замонавий амалий тиббиёт эҳтиёжманддир. Маълумки, юқори нафас йўлларидаги патоген микрофлораларнинг микроаспирацияси натижасида пастки нафас йўлларига асоратланишлари юзага келади. Юқори ва пастки нафас йўларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини инобатга олган касалхонадан ташқари пневмония ва риносинуситларнинг оғирлик даражаларига кўра беморларни самарали даволаш тадбирлари ишлаб чиқилди.
Hali tarjima qilinmagan